“Ювентус” 63 йилдан сўнг йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Спорт
−
24 Ноябрь 2021
3133Кеча, 23 ноябрь куни Лондон шаҳридаги “Стемфорд Бриж” стадионида UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинида плей-офф йўлланмасини кафолатлаган “Ювентус” мезбон “Челси”дан қақшатқич мағлубиятни (0:4) қабул қилиб олди.
Ушбу натижа “Кекса Синьора”нинг сўнгги 63 йилликда еврокубоклардаги энг йирик мағлубияти сифатида қайд этилди.
UEFA ташкилоти расмий сайти хабарига кўра, кечаги мағлубият Турин клубининг Чемпионлар лигасида 1958 йилнинг октябрь ойида Европа кубоги саралаш босқичининг жавоб ўйинида Австриянинг “Винер” клубига йирик 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалаба эвазига лондонликлар плей-офф босқичига йўл олишди. Жамоа 12 очко билан гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди. “Ювентус” иккинчи ўринга тушиб қолган бўлса-да, ҳисобида 12 очко мавжуд ва 1/8 финал чиптаси кафолатланган.