Юридик университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
23 Июль
4115Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чет тиллари бўйича таҳсил олганлиги тўғрисида сертификат олиб бериб, Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 22 минг доллар олган шахс ушланганди.
LiveБарчаси