Юнусободдаги ЙТҲда 30 яшар йигит қурбон бўлди
3-саҳифа
−
29 Сентябрь 2020
5100Кеча, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида рўй берган навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳам қурбонсиз бўлмади. Унда жароҳатланган 30 яшар йигит вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
ЙТҲ тахминан соат 22:30 да Боғишамол кўчасида (“Metro” кафесининг рўпарасида) содир бўлган. Тошкент вилоятлик 29 ёшли Дмитрий Б. Spark русумли автомобилни (давлат рақами 01 969 AGA) бошқариш давомида ҳозирги тахминларга кўра, қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 22 ёшли Т. А. бошқарувидаги Hyundai Tucson (давлат рақами 10 009 ХАА) автомобилига тўқнашган.
Тўқнашув натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси, унинг йўловчилари бўлмиш 30 ёшли Сергей Б., 30 ёшли эркак (исмли аниқланмоқда) ва 35 ёшли Марат Б, Hyundai Tucson ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 26 ёшли Юнус Т. жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.
Шифохонага бориш давомида Сергей Б. ҳаётдан кўз юмган.
Йўл-транспорт ҳодисасининг тергов олди текширув давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь