Юнусободда яшовчи фуқарода куйдирги аниқланганига муносабат билдирилди
Саломатлик
−
19 Август 2022
22132Аввалроқ, Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчи фуқарода куйдирги касаллиги аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бундай маълумотни эпидемиолог Лола Умарова билдирганди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати куйдирга аниқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, Лола Умарова тасдиқланмаган маълумотни тақдим этганини эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиникада “Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилган.
Унда эпидемиолог мутахассис томонидан интервьюда 2022 йил давомида Юнусобод туманида яшовчи бир нафар фуқарода мазкур хасталик аниқланганига доир тасдиқланмаган маълумот берилган.
Ваҳоланки, жорий йил 2 февраль куни куйдирги касаллигига гумонланиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилган Юнусобод туманида яшовчи фуқарода чуқурлаштирилган лаборатор текширувлар натижасида хасталик ўз тасдиғини топмаган.
Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида бирорта куйдирги касаллигига чалиниш ҳолати қайд этилмаган.
LiveБарчаси