Юнусободда ишчилар дарахтлар атрофини бетонлаб ташлади
Жамият
−
01 Февраль 2021 10975 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўл бўйидаги дарахтлар таг қисми бетонлаб ташлангани акс этган суратлар тарқалди ва бу ҳолат кенг жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди.
Сурат муаллифи воқеага жорий йилнинг 28 январь куни, “Қозоғистон” турар жой мажмуаси ёнида гувоҳ бўлганини билдирган. Ишчиларга яқинлашиб, бундай қилиш мумкинмаслигини, ҳар бир дарахт атрофида жой қолдириш кераклигини тушунтирган.
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати бунга муносабат билдириб, ҳолат юзасидан давлат инспеткорлари мурожаатда қайд этилган манзилда ўрганиш ишлари олиб борилганини ва масъулларни зудлик билан жалб қилган ҳолда ҳолат бартараф этилганини маълум қилди.
Live
БарчасиЭроннинг МАГАТЭ даги элчиси АҚШ ва Исроил Натанз ядровий иншоотларини нишонга олганини айтмоқда
15:09
Эрон Форс кўрфази минтақасидаги камида 6 та АҚШ ҳарбий объектига зарба берди – “New York Times”
14:27