Юнусободда автобус устунга бориб урилди
Жамият
−
22 Апрель 2020
7729Тошкент шаҳри Юнусобод туманида “Исузу” русумли автобус йўл четидаги устунга бориб урилган. Натижада 3 нафар одам жароҳатланган. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
“21 апрель куни соат 07.15 да Юнусобод тумани А. Дониш кўчасида 37 ёшли “Исузу” русумли автобус ҳайдовчиси Элмурод И. бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва устунга тўқнашган“ дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тўқнашув натижасида ҳайдовчи, икки нафар йўловчилар 38 ёшли Икром Д. ва 24 ёшли Азизбек М.лар жароҳат олишган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023