Юнусобод прокурори Тошкент шаҳар прокурорига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокурори Ҳабибулла Мирсоатов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ҳабибулла Қудратуллаевич Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаган Олимжон Абуллаевич Азимов эса Юнусобод тумани прокурори лавозимига тайинланган. 

Маълумот ўрнида, Ҳабибулла Мирсоатов Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Мирсатович Рафиқовнинг ўғли. 

Шу ўринда қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда Юнусободда “снос” ишлари авжига чиқди. Хусусан, 2018 йилнинг 24 август куни Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов туманнинг Мойқўрғон кўчаси 6-уй олдида Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида 0,20 гектарли (чегара режасига асосан) “ASIA GAMMA LINE” МЧЖга болалар боғи ташкил қилиш ва унинг таркибида енгил турдаги ойнаванд кўринишдаги савдо дўкони, умумий овқатланиш шохобчаси ва хизмат кўрсатиш масканларини ўрнатишга рухсат бериш ҳақидаги қарорни имзолагани, тадбиркорлар эса шу қарор асосида қурилиш ишларини олиб боргани, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари аллақачон иш бошлаб, орадан вақт ўтгач, жорий йилнинг 25 январь куни иншоотларни бузишга киришилгани, “снос” жараёнида прокуратура, ҳокимлик вакиллари томонидан ҳеч қандай огоҳлантириш хати ёки суд қарори тақдим этилмаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев масалага муносабат билдириб, қонунчиликка кўра, ноқонуний бино ва иншоотлар қандай тартиб бузилиши кераклигини тушунтирганди ҳамда Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан “снос”га бош-қош бўлган ходимларига нисбатан чора кўришни талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг