Юнусобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбекдаги мактабларда анъанавий дарслар бошланмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкентнинг Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ҳам анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳроржон Султонов маълумот берди.

Султоновнинг таъкидлашича, бунгача Тошкентнинг бошқа туманларидаги умумтаълим мактабларида ўқиш 29 мартдан анъанавий шаклда бошланган.

Ота-оналар болаларининг ўқишини онлайн шаклда давом эттириши истаса, бунинг ҳам имкони бор. Бунинг учун мактаб маъмуриятига ариза билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туманларидаги мактаблар 15 мартдан онлайн таълим шаклига ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг