Таксичилик учун лицензиялар бериш вақтинча тўхтатилди
Жамият
−
21 Апрель 2020
6543Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан мамлакатда йўловчи ташишга рухсат берувчи лицензиялар бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш 2020 йил 10 майга қадар вақтинча тўхтатилади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда кучайтирилган карантин режими 10 майгача узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 1657 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 357 нафари даволанди ва 6 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси