Юлдуз Усмонованинг ҳаёти хавф остидами?

Маданият-санъат

image
Юлдуз Усмонова Ички ишлар ходимларидан узр сўради (видео) north_east

Юлдуз Усмонова Ички ишлар ходимларидан узр сўради (видео)

Хабарингиз бор, кеча, 4 май куни ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегменти Юлдуз Усмонованинг Ички ишлар ходимларини танқид қилиб, ҳақоратлагани ортидан “портлади”.

Усмонованинг видеоси бўйича Маданият ва Ички ишлар вазирликлари ўз муносабатини билдирди. ИИВ ҳолат бўйича суриштирув бошланганини маълум қилди.

QALAMPIR.UZ Усмонованинг ҳақоратли видеоси бўйича ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Ғиёсов Юлдуз Усмонованинг ҳақоратларини оғир қабул қилганлар оз эмаслигини ва энди унинг ўзини яна ички ишлар ходимлари қўриқлашига тўғри келиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Ҳозир шунақа бўлиши мумкинки, Усмоновани ўзининг гапидан ўзини ҳимоя қилишимизга тўғри келади. Айрим одамлар бу гапларга чидолмаса қасд қилмоқчи бўлиши ҳам мумкин. Шундай вазиятда бегона одам унга зарар етказиб қўймасин деб, яна уни қўриқлашга тўғри келади”, дейди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, Усмонова интернетни портлатган видеосида Ички ишлар органлари ходимини номардликда айблаган. У уйи олдида тўпланган хайрияни манзилига етказиш учун ЙПХ ходимидан ёрдам сўраганини, у билан келишган ходим эса келмаганини айтиб, ички ишлар ходимларини ҳақоратли сўзлари билан “савалаган”.


Мақола муаллифи

Теглар

Юлдуз Усмонова

Баҳолаганлар

3346

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг