Юлдуз Усмонова Ички ишлар ходимларидан узр сўради (видео)
Маданият-санъат
−
04 Май 2020
65655Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ходимларига қаратилган ҳақоратлари бугун мамлакатда кун тартибига чиқди. Мазкур ҳолатга нисбатан Ички ишлар вазирлиги муносабат билдирганича йўқ, аммо Маданият вазирлиги Усмоновага насиҳат тарзидаги “муносабат”ни эълон қилди.
Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова кеча Instagram саҳифасидаги жонли мулоқотидаги ҳақоратлари учун узр сўради.
“Ҳурматли Ички ишлар вазирлиги ходимлари. Ҳаммангиздан улуғ айём кунларида дилингизни оғритган бўлсам, узр сўрайман. Лекин ҳаммамизда айб бор. Мен хотин кишиман, лекин мен айбсиз, кўрмаган жойимга, кўр кўзларим билан гапирмайман. Кўрганим учун гапирдим. Кўрганларим учун, гапирганим учун узр сўрайман”, дейди Усмонова.
Хонанданинг узрида ҳам киноя бор. У гаплари учун узр сўраб, Ички ишлар ходимлари ҳақидаги фикрида собит қолаётгандек.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь