Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам шоирга ютқазди

Жамият

image

Бугун, 10 март куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев билан боғлиқ муаллифлик ҳуқуқига доир иш Олий судда кўриб чиқилди. Иш шоир Рўзиев фойдасига ҳал этилиб, Юлдуз Усмонованинг шикояти қаноатлантирилмади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Маълумки, 2021 йилнинг 20 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар Йўлчи Рўзиев жавобгар – Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага нисбатан “Хаста бўлма” қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилганди.

Ўтган йилнинг 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Жорий йилнинг 18 январь куни айни даъво бўйича Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугади. Суднинг ажримига кўра, даъвогар Йўлчи Рўзиевнинг жавобгар Юлдуз Усмоновага нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2439

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг