Суд Юлдуз Усмонованинг апелляция шикоятини қаноатлантирмади

Маданият-санъат

image

Бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Юлдуз Усмонованинг апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугади. Суднинг ажримига кўра, Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди. 

Маълумки, 2021 йилнинг 20 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар Йўлчи Рўзиев жавобгар – Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага нисбатан “Хаста бўлма” қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилганди.

Ўтган йилнинг 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Бугун Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугади. Суднинг ажримига кўра, даъвогар Йўлчи Рўзиевнинг жавобгар Юлдуз Усмоновага нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протест) берилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Юлдуз Усмонова

Баҳолаганлар

750

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made