Йўлда “томоша” кўрсатган Malibu ҳайдовчиси жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
27 Март 2023 11606 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Malibu ҳайдовчисининг йўлдаги қўпол хатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди маълумот берди.
Жорий йилнинг 4 февраль куни соат 17:40 ларда фуқаро Ш.А. Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор ва Нукус кўчалари кесишган чорраҳасида, Malibu машинасида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан, масъул ходимлар томонидан тўхтатилганда, ишорага бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган.
Шундан сўнг, Ш.А. Яккасарой туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган.
Бугун, 27 март куни Ш.А.нинг қилмиши бўйича суд жараёни бўлиб ўтган. Қайд этилишича, судда унга оид Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш 271-модда 1-бандга асосан тугатилган.
Фуқаро Ш.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланган. Жарима давлат фойдасига ундирилиши белгиланган.
Live
Барчаси