Йўл чорраҳалари ногиронлар учун мослаштирилади
Жамият
−
10 Июль
1982Бугун, 10 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич ногиронликни белгилашда рақамлашган тизимга ўтилади. Баҳолаш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мослаштирилган мезонлари асосида “Инсон” марказлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Ногиронликни белгилаш билан бир вақтда унинг реабилитация дастури ҳамда протезга муҳтожлиги бўйича маълумотлар шакллантирилади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтириш мақсадида қуриладиган ва таъмирланадиган бинолар бунга мослашганлиги бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилади. “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармасининг камида 10 фоиз маблағи ҳар йили чорраҳаларни ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш бўйича қурилиш ва жиҳозлашга йўналтирилади. Тўсиқларсиз муҳит яратилган объектларнинг электрон интерактив харитаси яратилади.
Жамоат транспорти бўйича тендерларда фақатгина ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган автобуслар иштирок этиши мумкин бўлади. Шаҳар жамоат транспортида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бепул хизмат кўрсатилади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь