“Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмасига раҳбар сайланди

Жамият

image

Бугун, 2 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбарини таништириш, ташкилотнинг режалари ва лойиҳалари ҳақида ОАВга маълумот беришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Тошкен шаҳар Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмасига раҳбар сифатида Шоумаров Дилшод Шавкатович сайланди. 

“Юксалиш” умуммиллий Ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизда кенг миқёсда олиб борилаётган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурларида назарда тутилган вазифалар ижросини бажаришга кўмаклашиш, шунингдек, фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошларимиз ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришни мақсад қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юксалиш Тошкен шаҳар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг