Юқори Чирчиқдан Тошкентга олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади

Жамият

−

image

Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А373 “Тошкент–Ўш” автомобил йўлининг 1-километридаги Чирчиқ дарёси кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан жорий йил 3 ноябрь куни соат 10:00 дан 4 ноябрь куни соат 07:00 га қадар водий–Тошкент йўналишидаги ҳаракат вақтинча чекланади.

Ушбу вақтда Юқори Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрига келувчи транспорт воситалари Д012 “Бектемир шаҳри – Чирчиқ шаҳри – Ғазалкент шаҳри – Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига бурилади.

Эслатиб ўтамиз, аввлароқ Тошкент шаҳридаги Комил Яшин кўчасида автомобилларда ҳаракатланиш 10 кунга чекланиши ҳақида хабар берилган эди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг