Юк машинаси ва минивен тўқнашувида ўзбекистонлик оғир жароҳатланди

Олам

image

Россиянинг Оренбург вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси жабрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига таяниб хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 8 декабрь куни “Қозон-Оренбург-Aкбулак” трассасида Уголной қишлоғи ҳудудида Газель юк машинаси ва минивен тўқнашган. 

ЙТҲ натижасида воқеа жойида 4 киши вафот этди, яна тўрт киши Сол-Илецк шаҳридаги “Городская больница” давлат бюджет соғлиқни сақлаш муассасасига ётқизилди. Жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси И.Б. бор. Унинг соғлиғи ҳолати узоқ муддатли даволанишни талаб қилувчи ўртача оғир даражада.

Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳокимият ва ватандошимиз жойлашган тиббий муассаса билан доимий алоқада бўлиб турибти.

Россия ОАВ тарқатган хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистон фуқаролари бор. Тўқнашувдан кейин иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ўзбекистонлик Оренбург

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг