ЙТҲда оёқлари узилиб кетган қизнинг аҳволи қандай?

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мотоцикл 15 ёшли қизни уриб юборгани ва оқибатда унинг оёқлари узилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Айни вақтда қиз Олмалиқ шаҳар марказий шифохонаси реанимация бўлимида даволанмоқда. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар марказий шифохонаси бош шифокори Лазиз Ҳожиназаров QALAMPIR.UZʼга маълумот берди.

Маълумотларга кўра, бемор 14 май куни соат 23:30 лар атрофида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб борилган. Сўнг унга шифокорлар томонидан зудлик билан ёрдам кўрсатилган ҳамда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Операция давомида чап оёқнинг тиззадан пастки қисми олиб ташланган. Ўнг оёғи эса тўпиғидан гипсга ўралган. Шунингдек, танасидаги шилинган ва жароҳатланган жойлар тозаланиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Жарроҳлик амалиётидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган, унга қон қуйилган.

Ҳозирда у умумий бўлимга ўтказишга тайёрланмоқда.

Воқеа қандай содир бўлганди?

Ҳолат жорий йилнинг 14 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида содир бўлганди. Вилоят ЙҲХБга кўра, тахминан 23:00 ларда Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро С.Ф. мотоцикл бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мотоцикл Олмалиқ оёқ уриб юборган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг