ЙПХ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати инспектори чўкаётган фуқарони қутқариб қолгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат бугун, 16 июль куни Қашқадарё вилоятида юз берган. Соат 16:20 да Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи магистрал бош каналнинг олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Нодир Мирзаев каналда чўкаётган фуқарони кўриб қолган ва зудлик билан ортидан ўзини сувга ташлаган. Кўрилган чоралар натижасида фуқаро қутқариб қолиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши.

Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро Маъруф Чориев ҳам ўзини сувга ташлаб, чўкаётган фуқарони сувдан чиқаришга ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 май куни Тошкентнинг Бўрижар каналига икки қиз тушиб кетгани ва уларни қутқаришга каналга тушган 43 ёшли Абдуманноп Самиқов чўкиб кетганди ва ҳалок бўлганди. Ушбу марҳум фуқаро ва қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев “Жасорат” медали билан мукофотланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Қарши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг