ЙПХ ходими билан мулоқотни видео ва суратга олиб тарқатишга оид Ҳукумат қарори қабул қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қароригаўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.

Низомнинг 14-банди, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш мажбурияти қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшиш таклиф қилинган:

•    “ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилган йўл ҳаракати қатнашчиларига ушбу маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига ўзининг рухсатисиз тарқатиши мумкин эмаслигини тушунтириш”;

•    йигирманчи хатбоши йигирма биринчи хатбоши деб ҳисобланади.

б) 19-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилади:

•    “ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига рухсатсиз жойлаштирмаслик”;

•    олтинчи – еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

в) 21-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” сўзлари “базавий ҳисоблаш миқдорининг” сўзлари билан алмаштирилсин.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

915

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг