YouTube видеохостингидаги RizaNova

Маданият-санъат

image

YouTube тармоғида, МДҲ (СНГ) давлатларидаги мусиқий каналлар орасида кўришлар сони жиҳатидан 1-ўринни, обуначилар сони жиҳатидан 3-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирги кунда 6,3 миллиарддан ошиқ кўришлар сони ва 6,3 миллион обуначига эка канал. 

Шунингдек RizaNova бренди UzbekFilmsHD ва YangiKulgu номли каналларнинг соҳиби. Уларга тўхталадиган бўлсак:

UzbekFilmsHD канали МДҲ давлатларидаги “Фильмлар ва анимация” каналлари орасида обуначилар сони жиҳатидан 11-ўринни, кўришлар сони жиҳатидан 24-ўринни эгаллаб турибди.

YangiKulgu канали МДҲ давлатларидаги “Юмор” каналлари орасида обуначилар сони жиҳатидан 22-ўринни, кўришлар сони жиҳатидан 9-ўринни эгаллаб турибди.

RizaNova канали 2013 йилнинг 24 мартида Фурқат Мўминов томонидан ташкил этилган. 

RizaNova ҳозирги кунда 1800 дан ортиқ санъаткор, режиссёр ва продюсер билан ҳамкорликка эга. Шунингдек, RizaNova канали “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Zoʻr TV ва Sevimli TV каналлари билан ҳамкорлик қилади. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги маҳсулотлари RizaNova ва UzbekFilmsHD каналларида жойланади ва YouTube тармоғидаги муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилади. 

Zoʻr TV ва Sevimli TV каналлари учун YouTube видеохостингида шу ном билан каналлар очилган. Каналлар бошқаруви RizaNova командаси томонидан юритилади.

Zoʻr TV канали ҳозирги кунда 2,2 миллион обуначига, Sevimli TV канали эса 890 минг обуначига эга.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

RizaNova UzbekFilmsHD Sevimli TV Zoʻr TV

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар