YouTube бир нечта йирик каналларни блоклади
Олам
−
10:44 3358 1 дақиқа
YouTube Беларусдаги учта йирик давлат ОАВ каналларини ўчириб ташлади. Гап БелТА ахборот агентлиги ҳамда СТВ ва ОНТ телеканаллари ҳақида бормоқда.
Беларусь Ахборот вазирлиги бу ҳолатни “асоссиз ва дўстона бўлмаган қадам” деб баҳолаб, жавоб чораларини кўришини маълум қилган. Уларнинг айтишича, каналлар платформа томонидан санкциялар сабаб ўчирилган. Бироқ Беларусь томони БелТА ва СТВ санкция рўйхатида эмаслигини таъкидламоқда.
ОНТ эса YouTube бу қарор бўйича ҳеч қандай қўшимча изоҳ бермаганини билдирган. Шунингдек, улар платформада сохта аккаунтлар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантириб, уларга ишонмасликка чақирган.
Беларусь ва Россия журналистлар уюшмалари YouTube ҳаракатларини кескин танқид қилиб, буни “сиёсий мотивли цензура” ва “ахборот майдонидаги босим” деб атаган. Ҳозирча YouTube расмий изоҳ бермаган ва каналлар ҳали ҳам мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ YouTube видеохостинги 2021 йилда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ҳисобини вақтинча блоклаш билан боғлиқ суд даъвосини ҳал қилиш учун 24,5 миллион доллар тўлашга рози бўлганди.
Live
Барчаси