“Yoshlar” телеканалида эфир вақтида Украина байроғи хиралаштирилди. Канал расмий изоҳ берди

Жамият

image

Бугун, 30 август куни ижтимоий тармоқларда футбол бўйича Испания чемпионати ўйинини ёритган “Yoshlar” телеканалида Украина байроғи хиралаштириб қўйилгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур вазиятга телеканал расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, футбол бўйича Испания чемпионати доирасидаги ўйинлар 26 августдан бошлаб “Yoshlar” телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда. Шу кунга қадар LaLiga'нинг 8 та ўйини намойиш этилди. Футбол баҳслари намойиши давомида кадрларга ҳеч қандай қўшимча эффектлар қўлланилмайди.

Муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолатга тўхталиб, телеканал ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат эса “Янги Давр” информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи “Реал Мадрид” жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу “хатолик”ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлган. Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган. Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

“Юзага келган вазият учун узр сўраймиз ва ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қиламиз.

Футбол намойишини телеканалимиз орқали кузатаётган ва камчиликларимизга бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, дейилади расмий баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина футбол

Баҳолаганлар

2283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг