Йирик тозалаш: Meta 8 минг ишчисини ишдан ҳайдаяпти

Олам

image

Дунёнинг йирик теҳнокомпанияларидан бири Meta ишчи кучини қисқартириш мақсадида 8000 ҳодимини ишдан бўшатмоқда. Бу кўрсаткич компания ишчиларининг умумий 10 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда “Аl Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, қисқартириш жараёнлари кеча, 20 май кун Калифорния вақти билан 04:00 да бошланиб, 3 босқични ўз ичига олади. “Business Insider” нашрига кўра, ҳозиргача ишдан бўшатилганлар орасида “Фидокорлик жамоаси”, “Зарарли контент ва нутқларни олиб ташлаш жамоаси”, шунингдек, компаниянинг киберхавфсизлик гуруҳлари ва контент дизайни бўлими аъзолари бор.

Компания бу хабарларни расман тасдиқлаб, Калифорния қонунларига кўра, бўшатилган ишчиларига бериладиган қўшимча 16 ҳафталик махсус нафақа берилишини эълон қилди.

Қисқартиришлардан ташқари компания WhatsApp, Facebook ва Instagram учун ишга олиниши режалаштирилган 6000 кишига рад жавобини юборган. Қолаверса, 7000 нафар ходимнинг иш жойи сунъий интеллект билан боғлиқ фаолиятларга ўтказилиши маълум қилинди.

“Wаll Street Journal”нинг ёзишича, йирик тозалаш Марк Цукерберг бошчилигидаги директорлар кенгашининг “Ишчиларни сунъий интеллект орқали назорат қилиш дастури”ни ишга тушириши ортидан рўй берган. Компания ишчиларидан бирининг билдиришича, Meta ўз ходимларига сунъий интеллект моделларига мослашиш талабини қўймоқда.

Бу жараён ортидан компания ишчиларга сарфланадиган маблағларни сезиларли даражада камайиши, йиллик иш ҳаққини эса оширилиши ва компенсацияни ўртача 30 000 долларгача пасайтиришга эришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Meta 8000 ишчисини бўшатишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Meta қисқартириш тозалаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг