Йилнинг сўнгги ойи. Декабрь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет жорий йилнинг декабрь ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, ойнинг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади. 

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, баъзи жойларда 10 даража илиққача, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

1 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. 2 декабрда айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши кутилмоқда.

Кейинчалик деярли биринчи ўн кунликнинг охиригача (3-8 декабрь) Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади ва фақат ўн кунлик охирида (9-10 декабрь) республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари  0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари  0-5 даража совуққача пасаяди. Шимолда ҳарорат кечалари 8-13 даража совуқдан, баъзи жойларда 15-17 даража совуқдан 3 даража совуқ-2 даража илиққача, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқдан  3-8 даража илиққача ўзгариб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Йил Декабрь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг