Йилдиз Тилбе Ғазога 300 000 доллар хайрия қилди
Маданият-санъат
−
06 Февраль 4691 1 дақиқа
Кўплаб мамлакатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлган туркиялик хонанда Йилдиз Тилбе Ғазода иккита чодир шаҳарчасини қуриш учун Қуддус кўнгиллилар уюшмасига 300 000 АҚШ доллари хайрия қилди. Қурилиш ишлари бошланди ва у Рамазон ойига қадар якунланади.
Ушбу хайрия минтақада тўлиқ жиҳозланган иккита чодир шаҳарчасини ташкил этишга қаратилган. Хайрия топширилгандан сўнг вайроналарни тозалаш якунланди ва қурилиш ишлари бошланди. Шунингдек, Тилбе чодир шаҳарчаларида яшовчи фаластинлик оилаларнинг озиқ-овқат эҳтиёжларини қондириш учун Ғаза аҳолиси манфаати учун концерт бериши айтилди.
“Ҳамма нарса Аллоҳ розилиги учун бўлсин”, деган Тилбе ёрдам саъй-ҳаракатларини давом эттиришини айтиб.
Манбаларнинг айтишича, Йилдиз Тилбе хайрия қилган 300 000 АҚШ доллари унинг умумий бойлигининг тенг ярмига тўғри келади.
Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган ҳужумлар тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди ва гуманитар инқироз, ҳатто сулҳ тузилган пайтда ҳам давом этмоқда. Фаластинликлар очлик, сувсизлик, тиббий ёрдамнинг етарли эмаслиги ва уй-жой танқислиги билан курашмоқда. Улар қиш ойларида етарли бўлмаган чодирларда омон қолиш учун мужодала бермоқда.
Туркияда кўплаб фуқаролар, санъаткорлар ва фуқаролик жамияти ташкилотлари Ғазога ёрдам бериш учун сафарбар қилинмоқда.
Live
Барчаси