Йил охиригача Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин – Пашинян
Олам
−
18 Сентябрь 2023
2490Йил охиригача Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин, Ереван бунинг учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян брифингда маълум қилди.
“Тоғли Қорабоғдаги (тан олинмаган) оғир гуманитар инқироз тинчлик жараёнига салбий таъсир кўрсатаётгани кўриниб турибди. Биз Лочин йўлагининг ёпилиши ва Тоғли Қорабоғдаги гуманитар инқирозга кўп вақт сарфлаяпмиз. Бу куч ва вақт тинчлик шартномаси устида ишлашга йўналтирилиши керак. Мен ҳар доим тинчлик шартномасини йил охиригача имзолаш мумкин деб ҳисоблайман”, дейди у.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғда 2020 йил кузида ҳарбий ҳаракатлар якунланганидан сўнг, Арманистон ва Озарбайжон тинчлик келишуви бўйича музокаралар олиб бормоқда. Жиддий тўсиқлардан бири чегаранинг умумий участкасини белгилаш масаласи бўлди.
Икки давлат раҳбарлари Пашинян ва Илҳом Алиев Россия ва ЕИ воситачилигида бир неча марта учрашувлар ўтказди, томонлар тинчлик битими лойиҳаси бўйича бир-бирларига мунтазам равишда янги таклиф ва мулоҳазаларни билдиришяпти, бироқ вақти-вақти билан чегарада отишмалар содир бўлмоқда. Бунда Баку ва Ереван бир-бирини айбламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қорабоғ масаласи бўйича тўрт томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси