Йил бошидан бери 7 млн одам очликдан вафот этди
Олам
−
14 Октябрь 2020
68312020 йил бошидан бери сайёрамизда камида 7 миллион киши очликдан вафот этди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, очлик дунёнинг айрим минтақаларида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз сабабли сезиларли даражада кучайган.
Дастур мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, ушбу шароитда очлик билан курашиш учун камида 6,8 миллиард доллар талаб қилинади.
Маълумот учун, Бисли пандемия катта кўламдаги очарчиликка олиб келишидан огоҳлантирган. У ушбу ҳолат халқаро ташкилотларнинг очарчиликка қарши кураш бўйича аввалги йилларда амалга оширган барча саъй-ҳаракатларини йўққа чиқариши мумкинлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирусга чалинганлар 38 миллиондан ошган. Касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 2 миллионга яқинлашмоқда.
LiveБарчаси