Йигитларнинг шахси аниқланди, чўкишига оид тахминлар ҳам бор
Жамият
−
26 Июль 2019
26212Аввалроқ, икки йигит Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омборида чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ ҳодисага алоқадор айрим маълумотларни ва йигитларнинг шахсини аниқлади.
Сувга чўккани гумон қилинаётган йигитлардан бири 1995 йилда туғилган Дилшод Рихсибоев, иккинчиси 1996 йилда туғилган Анвар Илҳомов бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, йигитларнинг Чорвоқ сув омборига чўккан бўлиши ҳақидаги гумон-хабар 24 июль куни сув омбори ҳудудидаги ғаввослар қутқарув станциясига келиб тушган. Шундан сўнг, шу куннинг ўзида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ғаввос қутқарув хизмати ва Тез ҳаракат қилиш Республика кўп тармоқли маркази ғаввослари томонидан қидирув ишлари бошланган. Қидирув ишлари бўйича ҳозирча бирор натижа йўқ.
ФВВдан QALAMPIR.UZ`га маълум қилишларича, Чорвоқ сув омборининг чуқурлиги инобатга олиниб, қидирув ишларига сув остини кузатувчи махсус қурилма ҳам жалб этилган.
Қидирув ишлари бир неча кун давом этиши айтилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳам воқеага дахлдор айрим маълумотларни очиқлади.
Унга кўра, йигитлар оила аъзолари билан биргаликда, Бўстонлиқ тумани, Нанай МФЙ, Нанай кўчаси, 86-уйга (далаҳовлига) дам олиш мақсадида келиб, далаҳовлининг орқа пастки томонида жойлашган Чорвоқ сув омборига чўмилиш мақсадида тушиб, балиқчиларнинг қайиғига ўтириб, сув омборининг қарама-қарши томонидаги қирғоққа бориб, чўмилиб яна юқорида кўрсатилган қайиққа ўтириб, далаҳовли томондаги қирғоққа қайтиб сузиб келаётган вақтида, эҳтиётсизлиги оқибатида қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида, сувга чўкиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь