Йигитлар Шимолий Кореяга қарши ўйинда характер кўрсатди – Исмоилов
Спорт
−
18 Апрель 7312 1 дақиқа
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Шимолий Корея жисмоний жиҳатдан турнирнинг энг яхши жамоаси эканини айтди.
“Биринчи навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Бу биз учун қийин ўйин бўлди. Йигитлар характер кўрсатди. Рақибимиз жисмоний тарафдан турнирнинг энг яхши жамоаси. Биз ўйинда рақибнинг усулини ўзига қайтариб, яъни ҳужумкор ўйин намойиш этиб ғалаба қозондик. Ўйлаган барча ниятларимиз амалга ошди. Олдинда бир қадам қолди. Насиб қилса, чемпион бўлиб Ўзбекистонга қайтамиз”, дейди Исмоилов.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида давом этаётган Осиё кубоги ярим финалида Шимолий Кореяни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Финалдаги рақиб мусобақа мезбони Саудия Арабистони ўсмирлар жамоаси бўлади. Учрашув 20 апрель куни 20:00 да старт олади.