Европарламент депутатлари Беларусни Евро-2024 да қатнашишига қарши чиқди
Спорт
−
15 Март 2023
2854Европарламент депутатлари UEFA'дан Беларусь терма жамоасини футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралашидан четлашни талаб қилмоқда. 100 дан ортиқ европалик депутатлар тегишли талаб билан UEFA президенти Александр Чеферинга қўшма хат ёзди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
Европарламент депутатлари Беларуcнинг Россия билан дўстона муносабатларини сақлаб қолганидан норози.
“Беларусь терма жамоасининг UEFA тасарруфидаги турнирда иштирок этиши Украина халқи ва ўз ватанини ташлаб чиқишга мажбур бўлган барча беларуслар, шунингдек, Беларусда қолган ва ҳозир қўрқув остида яшаётганлар учун ҳақорат бўлади”, дейилади Европарламент депутатларининг хатида.
Маълумот учун, Евро-2024 баҳслари 14 июндан 14 июлгача Германияда ўтказилади. 17-марта ўтказиладиган мусобақада Европанинг энг кучли 24 та терма жамоаси иштирок этади.
LiveБарчаси