Европанинг етти давлати Украинага қиш учун ёрдам бермоқчи

Олам

image

Исландия, Латвия, Литва, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Эстония Ташқи ишлар вазирлари Украинани қишга тайёргарлик кўриш ва энергетика инфратузилмасини тиклашда қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Бу ҳақда Европанинг етти давлати ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Киевдаги учрашув якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда айтилади. 

“Биз яна гуманитар ёрдам кўрсатишга ва Украинанинг қишга тайёргарлик кўриш, хусусан, Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ваъда берамиз”, дейилади кеча, 28 ноябрь куни Украина ТИВ сайтида эълон қилинган қўшма баёнот матнида. 

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлари ўз баёнотларида ғалла ташаббусини кенгайтиришни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, улар киберхавфсизлик ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришни истайди. 

Шу билан бирга, эълон қилинган баёнотнинг кўплаб бандлари Россия Федерациясига қарши қаратилган. Хусусан, вазирлар санкцияларни кучайтириш ва Россия фуқароларига ЕИга кириш учун визалар беришни чеклаш зарурлигини яна бир бор қайд этди. 

Учрашув якунлари бўйича ўтказилган брифингда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва трансформаторларни Киев мамлакат энергетика тизимини тиклаш учун зарур бўлган асосий элементлар деб атади. 

8 июьн куни Украина Президенти Владимир Зеленский Украина “мустақиллик йилларида энг оғир қишни” бошдан кечиришига тўғри келишини, шу сабабли газ ва кўмир экспорти вақтинча тўхтатилишини айтди. Бош вазир Денис Шмигал ҳам “Украина тарихидаги энг оғир иситиш мавсумига тайёргарлик кўришни” тавсия қилди. Унга кўра, мамлакат энергетика тизимининг деярли 50 фоизи носоз.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг