Европанинг энг хавфли наркобаронига ҳукм чиқарилди
Олам
−
28 Февраль
13000Нидерландияда кокаин савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ раҳбари, 2019 йилда Дубайда ҳибсга олинишидан олдин мамлакатда энг кўп қидирувда бўлган жиноятчи деб топилган Ридуан Таги умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кеча, 27 февраль куни Амстердам яқинидаги махсус қўриқланадиган жойда бўлиб ўтган суд мажлисида жами 17 нафар айбланувчининг иши кўриб чиқилди. Бироқ Таги суд залида эмас эди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Ҳукм кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида, “бункер” номи билан танилган суд биносида ўқилди. Бино қуролланган полиция томонидан ўраб олинган, суд залида пулемётли ва ниқоб таққан полициячилар ҳамда осмонда патруллик қилаётган вертолёт ва учувчисиз самолётлар айланиб юрган. Шу билан бирга, ҳукмни эълон қилган судя унинг шахси яширин бўлиши учун тўсиқ ортида қолган.
Айблов хулосасига кўра, жиноятчилар "қотиллик машинаси"ни яратган. 2015 йилдан 2017 йилгача улар олтита қотиллик, тўртта қотилликка уриниш ва бир нечта қотилликка буйруқ берган. Таги гуруҳининг раҳбари эса кимни ўлдиришга қарор чиқарган ва ҳеч кимни аямаган.
У бошқарган гиёҳванд моддалар савдоси гуруҳи Европадаги энг йирикларидан бири ҳисобланади ва Mocro Maffia деб аталади, бу унинг кўплаб аъзолари ва Тагининг келиб чиқиши марокашлик эканига ишора қилади. Барча айбланувчилар айбдор деб топилди ва турли хил қамоқ жазоларига, шу жумладан бир неча судланувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Маълумотларга кўра, Таги қамоқда бўлган даврида ҳам уюшган тўдага раҳбарлик қилишда давом этган ва ўша пайтдаги яна учта қотиллик учун жавобгар бўлган, аммо суд жараёнида улар кўриб чиқилмаган. Суд жараёни ташкил этишнинг ҳам гуруҳ аъзоларидан бири Набил Б. полицияга таслим бўлиб, асосий гувоҳ сифатида иштирок этганидан кейин имкони бўлди. Шундан сўнг 2018 йилда унинг акаси, 2019 йилда унинг адвокати ўлдирилди, 2021 йилда Таги тўдаси Амстердам марказида машҳур терговчи журналист Питер Р. де Вриснинг ҳаётига суиқасд қилди. Журналист вафот этди ва шов-шувли қотиллик нафақат Нидерландияда, балки бутун Европада шокка сабаб бўлди.
Де Врис ўша йилнинг март ойида очилган Ридуан Тагига қарши суд жараёнида асосий гувоҳ Набил B.нинг ишончли вакили эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь