Европанинг тўрт давлати россияликлар учун чегарани ёпди

Олам

image

Эстония, Латвия, Литва ва Польша бугун, 19 сентябрдан бошлаб Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида берилган Шенген визаси билан Россия ва Беларусь фуқароларининг киришига тақиқ жорий қилмоқда. Бу ҳақда Эстония ТИВ хабар берди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари 1 сентябрь куни Прагада бўлиб ўтган норасмий йиғилишда Россия ва ЕИ ўртасидаги виза тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатиб туришга келишиб олгандилар. Шу тариқа, уларни олиш кўпроқ вақт талаб қиладиган, мураккаб ва қиммат жараёнга айланади.

Улар, шунингдек, Россия билан чегарадош давлатлар ўз фуқароларининг мамлакатга киришини миллий даражада чеклаши мумкинлиги ҳақида келишувга эришдилар. Шундан сўнг Варшава, Вилнюс, Рига ва Таллин биргаликда Европа Иттифоқига ташриф буюришдан мақсади туризм, бизнес, спорт ёки маданият бўлган россияликларга саёҳат чекловларини жорий этишга келишиб олди.

Европа Иттифоқи юк машиналари ҳайдовчилари, дипломатлар, шунингдек, гуманитар сабабларга кўра чегарани кесиб ўтганлар, жумладан диссидентлар учун истиснолар белгилаган.

Эстонияда кўчмас мулкка эга бўлган Россия фуқаролари энди мамлакатга ташриф буюриш учун виза ололмайдилар ва ўз мулкларини масофадан туриб бошқаришлари керак бўлади.

Аввалроқ Эстония Бош вазири Кая Каллас Европа Иттифоқи ҳудудига ташриф буюриш “ҳуқуқ эмас, имтиёз” деган фикрни билдирган эди. Унинг қўшимча қилишича, Россия билан ҳаво алоқалари ёпилганлиги сабабли, унинг фуқаролари Европага етиб бориши учун йўл учта давлат – Эстония, Финляндия ва Латвиядан ўтади.

18 августдан бошлаб Таллин Эстонияда берилган Шенген визаси билан Россия фуқароларининг киришини тақиқлади, бироқ республикага Европа Иттифоқининг бошқа давлатларининг визалари билан кириш имкони сақланиб қолди.

Аввалроқ Эстония, Латвия, Литва, Польша, Чехия, Словакия, Дания, Бельгия ва Нидерландия россияликлардан туристик визалар учун ҳужжатларни қабул қилишни тўхтатган эди.

Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳукуматига Шенген визаси бўлган россияликларга нисбатан Эстониянинг чекловчи виза амалиётини қўллашни тавсия этмаслигини айтди. Идора бундай қарорлар Шенген кодексига зид эканлигини таъкидлади. 19 сентябрдан бери Финляндия руслар қуруқлик чегараси орқали кириши мумкин бўлган ягона Европа Иттифоқи давлати бўлиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия чегара

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг