Европанинг 8 давлати россиялик ҳарбийларнинг киришини тақиқламоқчи
Олам
−
14 Март 2639 1 дақиқа
Европа Иттифоқининг саккизта етакчиси Украинага қарши урушда қатнашган Россия фуқароларининг Шенген зонасига киришини чеклашга чақирди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Қайд этилишича, Германия, Польша, Руминия, Латвия, Литва, Эстония, Финляндия ва Швеция давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари Европа Иттифоқини Украинадаги урушда иштирок этган Россия фуқароларига нисбатан чоралар кўришга ундамоқда.
Тегишли мактуб Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга йўлланган. Ҳужжат таҳририят ихтиёрига келиб тушган. Ушбу мамлакат етакчилари Россия ҳарбийлари Европа хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлаган.
“Агрессор давлат Қуролли кучлари таркибида урушда қатнашган шахслар ички хавфсизликка жиддий хатардир. Бу, жумладан, оғир жиноятлар, уюшган жиноий тармоқлар, экстремистик ҳаракатлар фаолияти ҳамда Россиянинг гибрид ҳаракатлари доирасидаги душманона давлат фаолияти билан боғлиқ”, дейилади ҳужжатда.
Еврокомиссия, Европа Ташқи алоқалар хизмати ва ЕИ Кенгашидан ушбу таҳдидни бартараф этиш учун бутун Иттифоқ даражасида эҳтимолий чораларни кўриб чиқиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томонидан Киев вилоятига ракета ва дронлар билан берилган оммавий зарбалар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси