Европа Россия газ беришни тўхтатишига тайёр бўлиши керак – ЕК раиси

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европа Россиядан газ етказиб қисқарган шароитда таъминотнинг буткул тўхтатилишига тайёр бўлиши керак. Чунки бу эртами-кечми юз беради. У DPA агентлигига берган интервьюсида шундай фикр билдирган.

“Айни пайтда Россия 12 та аъзо давлатга қисман газ етказиб беряпти ёки умуман бермаяпти. Шунинг учун Европа энг ёмон вариантга – эртами-кечми газ етказиб беришни буткул тўхтатилишига тайёр бўлиши керак”, деган Ляйен.

Шу билан бирга, ЕК раҳбари Россия газ таъминотига унчалик боғлиқ бўлмаган давлатларни ҳам энергия тежаш бўйича саъй-ҳаракатларда иштирок этишга чақирди.

“Ҳатто Россиядан деярли газ олмайдиган [ЕИга] аъзо давлатлар ҳам бизнинг ички бозоримизга етказиб беришнинг эҳтимолий тўхтаб қолиши оқибатларидан қочиб қутула олмайди”, деган Ляйен.

Унинг сўзларига кўра, ҳаммаси чамбарчас боғлиқлиги учун газ инқирози барча аъзо давлатларга у ёки бу шаклда таъсир қилади.

“Шу сабабли, барча аъзо давлатлар ўз истеъмолини камайтириши муҳим, шунда ҳамма кўпроқ тежайди ва уни [газни] энг кўп зарар кўрган аъзолар билан баҳам кўради”, деган Еврокомиссия раиси.

ЕК маълумотларига кўра, Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилишига етарли тайёргарлик кўрмаслик иқтисодий ишлаб чиқаришнинг ўртача 0,9-1,5 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин. Еврокомиссия таклифлари эртага, 26 июль куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи энергетика вазирларининг махсус йиғилишида муҳокама қилинади. Ляйен улар таклифлари қўллаб-қувватланишига ишонмоқда.

“Мен энергетика вазирлари ўз масъулиятини англашига ишонаман. Гап кейинги икки қишдан ҳамма бехатар ўтиши учун хавфсизлик тизимини яратиш ҳақида”, деган у.

20 июль куни ЕК Европа Иттифоқи давлатлари 2023 йил 31 мартгача газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга қисқартириш бўйича режаларни сентябрь ойи охиригача тақдим этиши кераклиги ҳақидаги ҳужжатни эълон қилди. Ҳозиргача Испания, Португалия ва Греция бу таклифга қаршилик билдирган. Лойиҳа блокланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Россия

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг