Европада россияликлар мулкларини қидириш операцияси бошланди

Олам

image

Европа полиция агентлиги (Европол) кеча, 12 апрель куни “Оскар” операциясини бошлади. Унинг асосий мақсади Европа Иттифоқи мамлакатларига Россияга қарши санкциялар доирасидаги активларни аниқлашга ёрдам беришдир. Бу ҳақда ташкилот баёнотида айтилади.

Қайд этилишича, операция Европа Иттифоқи аъзолари, Адлия идоралари ҳамкорлиги бўйича Европа агентлиги (Евроюст) ва Европа чегара полицияси ва қирғоқ қўриқлаш агентлиги Frontex билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. У камида бир йил давом этади ва бир қатор алоҳида текширувларни ўз ичига олади.

“Оскар” операциясининг мақсади Россиянинг Украинага уруш очиши муносабати билан санкциялар остида қолган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган активларга нисбатан Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан олиб борилаётган молиявий текширувларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлади.

“Операция, шунингдек, Европа Иттифоқи томонидан ўрнатилган савдо-иқтисодий чекловларни четлаб ўтиш билан боғлиқ давлатлар томонидан олиб борилаётган жиноий терговларни қўллаб-қувватлашга қаратилган”, дея қўшимча қилган Европол.

Ташкилотнинг асосий вазифаси ахборотни тўплаш, алмашиш ва таҳлил қилишга кўмаклашиш, мувофиқлаштиришни таъминлаш, тегишли миллий органларга техник ёрдам ва молиявий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг