Европада газ нархи янги рекорд ўрнатди
Олам
−
27 Июль 2022
15540Европада табиий газ нархи рекорд даражага етиб, мегаватт-соати учун 223,85 еврога етди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Нархларнинг ошишига Россиянинг “Газпром” энергетика компаниясининг 27 июль куни Москва вақти билан соат 07:00 дан бошлаб Европага газ экспортининг асосий йўналиши бўлган “Шимолий оқим” орқали газ етказиб бериш қувур қувватининг 40 фоизидан 20 фоизига тушиши ҳақидаги баёноти таъсир кўрсатди.
Нидерландиядаги виртуал савдо майдончасида (TTF) сотиладиган газ учун август фючерс шартномаларининг нархи савдо арафасида бир мегаватт-соат учун 199,91 еврони ташкил қилди.
Бугун савдолар МВт/соат учун 210,25 евродан бошланган.
Кўп ўтмай газ нархи 12 фоизга кўтарилган, бир кун олдинги ёпилиш билан солиштирганда 223,85 еврогача. Бу жорий йилнинг март ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
25 июль куни “Газпром”га “Шимолий оқим” қувури орқали газни қуйиш учун масъул бўлган Портовая компрессор станциясида яна бир Siemens газ турбинали двигатели тўхтатилгани ҳақида маълум қилинди.
Компания қувур орқали етказиб бериладиган газ ҳажми камайиши ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси