Европа йўқолиб кетиши мумкин – Илон Маск
Олам
−
21 Декабрь
10140Европа мамлакатлари, хусусан, Германия ҳозирда туғилишнинг пастлиги туфайли йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Бу ҳақда SpaceX ва Tesla асосчиси, америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
“Германия ва бошқа Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”, дея ёзган у.
Маскнинг сўзларига кўра, Германия ва Европа туғилишнинг пастлиги туфайли чуқур инқирозга учраган.
Илгари миллиардер инсоният катта демографик инқироз хавфига дуч келаётгани, бунинг оқибатида бутун халқлар йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Маск Италия, Франция ва Япония маданиятлари ҳам хавф остида эканлинини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск соддалаштирилган интерфейсга эга Хmail электрон почта хизмати яратилишини эълон қилганди. Бундай баёнот ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирининг почта қутисига форматлаш муаммоларисиз эга бўлиш истагини билдирган постига жавобан қилинганди.
LiveБарчаси