Европа етакчилари Зеленский билан учрашув олдидан Трампга қўнғироқ қилади

Олам

image

Европа раҳбарлари АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбат ўтказади. Бу ҳақда Еврокомиссия вакилига таянган ҳолда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам бу суҳбатда иштирок этади. Суҳбат бугун, 27 декабрь куни – Трамп ва Зеленскийнинг АҚШдаги учрашувидан аввал ўтказилади.

АҚШ раҳбари учун Оқ уй томонидан тарқатилган графикка кўра, Трамп эртага, 28 декабрь куни Флоридада Зеленский билан учрашади. Ҳужжатга кўра, икки томонлама учрашув Палм-Бичда маҳаллий вақт билан соат 15:00 (Тошкент вақти билан 29 декабрь соат 01:00) да бўлиб ўтади. Ушбу курорт яқинида Трампнинг шахсий резиденцияси Мар-а-Лаго жойлашган бўлиб, у ерда у дам олади.

Эслатиб ўтамиз, 24 декабрда Зеленский 20 бандли тинчлик режасини эълон қилган, унда қуйидагилар киритилган: ҳужум қилмаслик бўйича келишув, Киевга хавфсизлик кафолатлари, тинч вақт давомида Украин ҳарбий кучлари сони – 800 минг аскар, имкон қадар тез сайловларни ўтказиш, қамоқдагиларни алмаштириш ва фуқароларни қайтариш, шунингдек, Украинани белгиланган муддат ичида Европа Иттифоқига аъзо қилиш.

Украина Президенти режанинг 90 фоизи тайёрлигини айтган, энг мураккаб масала эса ҳудудий муаммо. Зеленский ҳужжатни референдума қўйишга тайёр, агар Россия камида 60 кунлик тинчликка рози бўлса, шунда овоз бериш мумкин бўлади.

Кремль маълумотига кўра, улар режа материалларини ўрганмоқда ва кейинчалик хабар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Европа Дональд Трамп Украина Владимир Зеленский Урсула фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг