Европа ва Украина Россия шартларини қабул қилмаслиги мумкин – “Bloomberg”
Олам
−
16 Март
5392Украина ва унинг иттифоқчилари, жумладан, Европа мамлакатлари АҚШ таклиф қилган сулҳ бўйича Россия қўйган шартларга рози бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Маълум қилинишича, Москва томонидан илгари сурилган Украинада ўт очишни тўхтатиш шартлари Киев ва Брюссель томонидан рад этилиши кутилмоқда. Томонлар ушбу шартлардан мамнун эмаслигини билдирган.
“Ғарб хавфсизлик хизмати ходимларининг сўзларига кўра, улар украиналиклар ва бошқа европаликлар учун номақбул бўлиши кутилмоқда”, дейилади нашр хабарида.
АҚШ ҳозирча Россиянинг таклифларига муносабат билдирмаган, Зеленский эса Оқ уйдан айнан “аниқ ва қатъий” жавоб кутмоқда.
Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путин Россия АҚШнинг Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози, бироқ ҳар қандай сулҳ узоқ муддатли тинчлик ва можарога сабаб бўлган омилларнинг бартараф этилишига олиб келиши кераклиҳги ҳақида гапирганди. Путиннинг таъкидлашича, муҳокама қилиниши зарур бўлган масалалар қаторига жанговар тўқнашув чизиғида сулҳ режимига риоя этилишини назорат қилиш, Россиянинг Курск вилоятида қолаётган украиналик ҳарбийлар тақдири ҳамда Украинага Ғарб томонидан қурол етказиб берилиши каби жиҳатлар киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон агар Киев тегишли сўров юборса, Европа давлатлари Украинага тинчликпарвар кучларни юбориши мумкинлигини айтганди. Макроннинг сўзларига кўра, Европа давлатлар ўз кучларини Украинага сафарбар қилиши учун Россиянинг фикри инобатга олинмайди.
LiveБарчаси
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси қайта тайинланди.
15:49
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид қарор лойиҳаси эълон қилинди.
14:35