Европа Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий қилмоқда
Олам
−
05 Декабрь 2022
4145Еврокомиссия ва Европа Иттифоқи давлатларининг вакиллари Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини тайёрлаш масаласини муҳокама қилди. Санкциялар рўйхатига 180 та янги позиция қўшиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, технология, молия ва медиа соҳаларига оид чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.
“Politico”нинг бир қанча суҳбатдошлари янги санкциялар анча тез, эҳтимол келаси ҳафта ЕИ ташқи ишлар кенгаши йиғилиши ва Европа Иттифоқи саммити олдидан келишиб олиши мумкинлигига ишонч билдирган.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ноябрь ойи охирида Европа Иттифоқи Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши навбатдаги чекловлар пакети устида фаол ишлаётганини айтди. Унга кўра, ЕИ Россия иқтисодиётини заифлаштириш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда ва бу Украина ғалаба қозонмагунча тўхтамайди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган февраль ойидан бери Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизта санкция пакетини жорий қилган. Охирги чекловлар пакети октябрь ойи бошида тасдиқланган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15