Европа киберқуролларга эга бўлиши керак – Еврокомиссия

Олам

image

Европа энди фақат мудофаа билан чекланиб қолмаслиги керак. Европа Комиссиясининг технология ва хавфсизлик бўйича раҳбари, ижрочи вице-президенти Ҳенна Вирккунен Европа киберҳудудда зарба бера олиш салоҳиятига ҳам эга бўлиши зарурлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, рақибларни жиловлаш учун фақат ҳимоя стратегияси етарли эмас. Бу ҳақда “Politico” нашри ёзди.

Сўнгги йилларда кўплаб Европа пойтахтлари “hacking back” — яъни жавоб киберҳужумлари масаласида очиқ позиция билдиришдан тийилиб келган эди. Бунга Россия ёки Хитой каби давлатлар билан кескинлик кучайиши хавфи сабаб бўлган. Бироқ эндиликда Германия, Латвия ва бошқа мамлакатлар бундай операцияларни қўллаб-қувватлашга мойиллик билдирмоқда.

Еврокомиссия ўтган ой тақдим этган мудофаа “оқ китоби”да ҳам ҳимоя билан бир қаторда ҳужумкор киберимкониятларни ривожлантириш зарурати қайд этилган эди. Бу минтақанинг рақамли хавфсизлик сиёсатида бурилиш ясаши мумкин.

Шу билан бирга, Брюссель стратегик соҳаларда маълумотлар устидан назоратни кучайтириш, хорижий технологияларга қарамликни камайтириш ва маҳаллий IT ҳамда кибериндустрияни ривожлантиришни мақсад қилган. Вирккуненнинг таъкидлашича, Европа барча йўналишда мустақил бўлишни эмас, балки ишончли ҳамкорлар билан барқарор таъминот занжирларини шакллантиришни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, aввалроқ 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари сиздирилгани ва Dark Web’га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълум бўлишича, 15 млн эмас 60 минг нафар ўзбекистонликнинг маълумотлари тарқалган. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжуманида маълум қилган.

Мусулмон Содиқ


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Еврокомиссия киберқуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг