Европа Кенгаши Грузиянинг ЕИга киришини тўхтатди
Олам
−
18 Октябрь
2050Европа Кенгаши Грузия ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари Европа қадриятлари ва тамойилларига зид, ва шунинг учун мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни ҳақиқатда тўхтаб қолган, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда кенгашнинг Брюсселдаги саммит якунлари бўйича баёнотида айтилади.
“Европа Кенгаши бу ҳаракат йўналиши Грузиянинг Европа йўлини хавф остига қўйишини ва қўшилиш жараёнини амалда тўхтатиб қўйишини эслатади”, дейилади матбуот баёнотида.
Европа Кенгаши Грузияни “Европа интеграциясининг асосий тамойилларига мувофиқ демократик, кенг қамровли ва барқарор ислоҳотларни” қабул қилишга чақирди.
Грузия парламенти май ойида хорижий агентлар ҳақидаги қонунни тасдиқлаганидан сўнг Грузиянинг Ғарб давлатлари билан муносабатлари ёмонлашган. Ҳужжат мамлакатдаги оммавий норозиликларга қарамай, парламент аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган.
Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Конституциявий суд орқали қонунни тўхтатишга уринди, бироқ суд буни рад этди.
Ҳозирда Европа Иттифоқи Грузия билан визасиз режимни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқи Грузия раҳбарияти билан дўстона муносабатда бўлмагани учун юқори даражадаги учрашувларни тўхтатишга қарор қилганди.
LiveБарчаси