Европа Иттифоқи Орбанни жазоламоқчи
Олам
−
15 Июль
12227Европа Иттифоқи Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қандай жазолаш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Брюсселга унинг Украина масаласидаги фаоллиги, айниқса яқинда Москвага қилган сафари ёқмади. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича олий вакили Жосеп Боррель Орбанни изоляцияга жўнатишга қарор қилган. Боррель Будапештдаги ЕИ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишига боришдан бош тортган ва Орбанни иштирокисиз ўзининг алоҳида саммитини ташкил қилган.
“Politico” нашрига кўра, ЕИ Орбанга бойкот эълон қилиш орқали Венгрия иттифоқ номидан гапирмаслиги ҳақида аниқ сигнал беришга умид қилмоқда. Брюссель Орбаннинг Украина можаросига ечим излаш учун Москвага, шунингдек, Пекинга сафаридан жуда ғазабланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувлари ҳақида Европа Иттифоқи ҳамда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишелга мактуб йўллаганди.
Азизбек Эшмаматов