Европа Иттифоқи Грузия раҳбарияти билан учрашувларни тўхтатди
Олам
−
04 Октябрь
3381Европа Иттифоқи Грузия раҳбарияти билан дўстона муносабатда бўлмагани учун юқори даражадаги учрашувларни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Грузиядаги элчиси Павел Герчинский маълум қилди.
"Шу йилнинг июнь ойида биз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан ЕИга нисбатан нодўстона муносабат билан ажралиб турган Грузия раҳбариятига нисбатан ёндашувимиз қандай бўлишини, қандай қилиб анти-Европа ва Ғарбга қарши ташвиқот, фитна назарияларини енгишимиз мумкинлигини муҳокама қилган эдик. Ва биз Грузиянинг ҳозирги раҳбарияти билан юқори даражадаги учрашувлар ўтказмасликка қарор қилдик”, деди Герчинский.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, сўнгги ойларда на унинг томонидан Грузия ҳукумати билан, на Грузия ҳукумати вакиллари томонидан Брюссель билан ҳеч қандай алоқа бўлмаган.
ЕИ, АҚШ ва Грузия ўртасидаги муносабатлар май ойида Грузия парламенти томонидан хорижий агентлар тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин сезиларли даражада ёмонлаша бошлади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги 5 июль куни ёзда режалаштирилган “Муносиб шерик” Грузия-Америка ҳарбий машғулотлари стратегик муносабатларни қайта кўриб чиқиш сабабли номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди. Пентагон бу қарорни Грузия расмийлари Ғарб, хусусан, АҚШнинг Украинадаги вазият билан боғлиқ ҳолда Россияга босимни кучайтириш учун иккинчи фронт очишга уринишларини эълон қилгани билан асослади. Америка томони бундай баёнотлар ёлғон эканини даъво қилмоқда. Худди шу сабабга кўра, ЕИ Грузия Мудофаа вазирлигига ажратилиши режалаштирилган 30 миллион еврони музлатиб қўйди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь