Европа Иттифоқи фавқулодда саммит ўтказади
Олам
−
07 Март
7394Жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари Брюсселда Европа Иттифоқининг навбатдан ташқари саммити ўтказилади, унинг мавзуси ҳозирча очиқланмаган. Бу ҳақда ЕИ кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
“17-18 апрель кунлари Иттифоқнинг Брюсселдаги биносида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади”, дейди матбуот хизмати тафсилотларни аниқламаган ҳолда.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг биринчи расмий саммити 2024 йилнинг иккинчи чорагида бўлиб ўтиши хақида хабар қилган эдик.
LiveБарчаси