“Евронинг отаси” вафот этди

Олам

image

Европа Иттифоқи давлатларининг ягона валютаси – евронинг муомалага киритилишида муҳим роль ўйнаган Еврокомиссиянинг собиқ президенти Жак Делор кеча, 27 декабрь куни 98 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг қизи Мартин Обри "France Presse" нашрига маълум қилди.

Хабар қилинишича, Жак Делор Париждаги қароргоҳида жон берган. Франция Президенти Эммануэль Макрон Делорнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган. 

"Унинг садоқати, идеаллари ва донолиги бизни доимо илҳомлантирарди. Мен унга таъзим қиламан ва яқинларининг дардига шерикман", деб ёзади сиёсатчи Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Маълумот учун, Жак Делор 1925 йилда Парижда туғилган. Франция банки курьерининг ўғли бўлган Делор 1945 йилдан бошлаб маҳаллий банкларда ишлаб юрган. Кейинчалик Сорбонна университетида ўқиб, иқтисод бўйича диплом олган. Франциянинг таниқли сиёсатчиси, Президент Франсуа Миттеран даврида (1981-1984 йиллар) у молия вазири этиб тайинланган. 1985 йилда Делор Европа ҳамжамиятлари комиссиясининг президенти этиб сайланди, кейинчалик Европа Комиссияси деб номланган ушбу ташкилот раҳбарлигига (1995 йилгача) кетма-кет уч муддатга сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Жак Делор France Presse

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг