Еврокомиссия Россияни терроризмда айблади
Олам
−
19 Октябрь 2022 3163 1 дақиқа
Россиянинг Украина фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари террорчилик ҳаракатидан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Страсбургдаги Европарламент сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига, асосан энергетика объектларига мақсадли ҳужумлар уюштирмоқда.
Еврокомиссия раҳбари Россиянинг сўнгги ҳаракатларини ҳарбий можаронинг “янги саҳифаси” деб атади.
“Нима бўлаётгани жуда аниқ. Уруш жиноятлари мавжуд. Коммуникацияларни вайрон қилиш учун фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар, қишда сув, электр ва иссиқлик таъминотидаги узилишлар... Булар соф террорчилик ҳаракатларидир. Буни шундай аташ керак”, фон дер Ляйен.
Бир кун аввал Украина Президенти Владимир Зеленский 10 октябрдан бери Россия зарбалари оқибатда электр станцияларининг 30 фоизи ишдан чиққанини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар бутун Украина бўйлаб электр таъминотида оммавий узилишларга олиб келди.
Live
Барчаси